«меҳнат вазирлиги» тегли мақолалар


Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди
21 октябр 2022, 18:48

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди
12 август 2022, 11:54

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишига етди. Шуни 2 млн нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Мамлакатда ишга муҳтожлар сони йил бошидаги 1,4 млн кишидан (9,6%) июнга келиб 1,3 млн кишигача (8,8%) камайди.

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган аксарият агентликларнинг фаолияти ноқонуний — Меҳнат вазирлиги
6 июл 2022, 13:36

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган аксарият агентликларнинг фаолияти ноқонуний — Меҳнат вазирлиги

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган хусусий бандлик агентликларининг аксарияти фуқароларни алдайди, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги. Ўзбекистонда атиги 6 та хусусий агентлик хорижда ишга жойлаштириш учун лицензияга эга, яна 3 тасининг фаолияти тўхтатилган.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этди
8 март 2022, 10:59

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этди

2022 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 миллион 345 минг кишини ташкил этди. Мамлакатда 1 миллион 441,8 минг киши ишга муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси 9,6 фоизга етди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, аёллар орасида эса 13,3 фоизни ташкил этди.

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади
12 феврал 2022, 12:48

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов шанба куни соат 7:00 да туман ҳокимлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларини йиғилишга чақиргани акс этган хат тарқалди. Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев соат 7:10 да ҳокимликка бориб, мажлис ўтказилаётганини аниқлади. «Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди
20 ноябр 2021, 13:42

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди

Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.

Меҳнат вазирлиги Нукус шаҳридаги воқеага муносабат билдирди
18 декабр 2020, 13:22

Меҳнат вазирлиги Нукус шаҳридаги воқеага муносабат билдирди

17 декабрь куни жамоат ишига жалб қилинган ва ойлигини ололмаган фуқаролар Нукус шаҳри марказига чиққан эди. Меҳнат вазирлиги ушбу вазият бўйича айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ва маблағлар 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилиши ҳақида маълум қилди.

Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланди
2 ноябр 2020, 13:19

Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланди

Давлат меҳнат инспекцияси республика ҳудудларида 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар олиб борди. Унга кўра, 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланиб, 577 млн сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилди.

Ярим йилда Давлат меҳнат инспекцияси деярли 3900 нафар мансабдор шахсларни жаримага тортган
12 август 2020, 16:59

Ярим йилда Давлат меҳнат инспекцияси деярли 3900 нафар мансабдор шахсларни жаримага тортган

2020 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат муносабатлари бузилганлиги тўғрисида 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиши натижасида 3886 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди
2 июл 2020, 14:39

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди

Иккинчи чорак якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлик кўрсаткичи 15 фоизгача ўсди. Бунга карантин чекловлари сабаб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг